“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти билан ҳамкорликда “Азот ва олтингугурт тутган комплекс минерал ўғитлар” илмий монографияси чоп этилди.
Навоий шаҳри халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлисида “Navoiyazot” АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Мавлонович Шарипов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига муносиб кўрилди.
Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-4265-сонли Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-4265-сонли Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилишини маълум қилади.