“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати Жамият тизимидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда “Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз!” шиори остида кўкаламзорлаштириш лойиҳаси ташкил этилишини маълум қилади. “Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз!” шиори остидаги кўкаламзорлаштириш лойиҳасини юқори савияда ўтказиш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида жорий йилнинг март ойи “Кўкаламзорлаштириш ойлиги” деб эълон қилинди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида МДҲ Молия-банк кенгашининг мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси Анатолий Борисович Казаков бошчилигидаги делегация аъзолари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни кимё саноатини ислоҳ қилиш бўйича истиқболли режалар ҳамда жорий йилда амалга ошириладиган асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ корхона ва цех бўлимларида фаолият юритаётган ёшлардан “Фидоий ёшлар отряди” тузиш таклифи келиб тушди. Ушбу таклифдан кўзланган асосий мақсад Орол денгизининг қуриган ҳудудларини яшил ўрмонзорларга айлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишдир. “Фидоий ёшлар отряди” Мўйноқ туманига ташриф буюриб, саксаул ва бошқа кўчатлар экиб, атроф-муҳитнинг экологик ҳолатини яхшилашга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Ёшлар 200 гектар майдонга чўл ўсимликларини экишда фаол иштирок этди.