Жаҳон кимё саноати хабарлари: “Ўзкимёсаноат” АЖда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида илгари сурилган ғоя ва ташаббусларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.
Гарвард университети ва Стэнфорд Доэрр барқарор ривожланиш мактаби олимлари минералларнинг табиий емирилиш жараёнини тезлаштириш ва атмосферадаги карбонат ангидридни боғлаш мақсадида денгиз бактериясини генетик жиҳатдан модификация қилди.
Жорий йилнинг 17-сентабр куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси кўмагида «Ўзкимёимпэкс» ва Европанинг «Eudaira» компаниялари ўртасида юртимизда ишлаб чиқарилган минерал ўғитлар ҳамда кимё саноати маҳсулотларини Франция бозорига экспорт қилиш бўйича келишув имзоланди.
Жорий йилнинг 15–17-сентябр кунлари Франциянинг Ренн шаҳрида қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасига бағишланган нуфузли халқаро “SPACE 2026” кўргазмаси бўлиб ўтди.