Учрашув давомида “Ўзкимесаноат” АЖ корхоналарида автоматлаштириш ва рақамлаштириш бўйича компания технологиясини қўллаш, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари ҳамда ташкилот тизмидаги заводларда диспетчерлик ва бошқарув учун замонавий ускуналарни босқичма-босқич қўллаш масалалари муҳокама қилинди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти барча ҳарбий хизматчиларни ва юртдошларимизни 14-январь “Ватан ҳимоячилари куни” ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги билан самимий муборакбод этади. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
“Ўзкимесаноат” акциядорлик жамиятида “ARMENT CONSTRUCTION CHEMICALS” компанияси вакиллари ва “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари Ш.Набиев бошчилигидаги вакиллар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон Республика Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзгидромет “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Навоийазот” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Максам-Чирчиқ” АЖ вакиллари иштирок этди.