“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида 2019 йил 10 декабрь куни “Air Products” (АҚШ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида “Навоийазот” АЖ базасида “Карбонат ангидрид (СО2) ишлаб чиқариш” инвестицион лойиҳаси доирасида қўшма корхона тузиш муҳокама қилинди. Лойиҳа доирасида шунингдек, лойиҳанинг техник, молиявий, иқтисодий томонлари (деталлари) ҳам муҳокама қилинди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар қошидаги лабораторияларнинг техник ва услубий таъминотини ўрганиш бўйича ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг хавфсизлигини, сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида “Аммофос-Максам” АЖ лабораторияларининг техник ва услубий жиҳозлар билан таъминланганлиги бўйича махсус ўрганиш ташкил этилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти барча ватандошларимиз ва юртимиз мехмонларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги байрами билан муборакбод этади! Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бош қомусимиз бўлиб, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги энг асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Ушбу тарихий кунда барчангизга ва оила аъзоларингизга сихат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат тилаймиз. Юртимизда доимо тинчлик ва ҳотиржамлик барқарор бўлсин!
Бугун Москва шаҳрида "Матбуот хизмати - 2019: PR-фаолиятнинг янги технологиялари" мавзусида халқаро амалий конференция ўз фаолиятини бошлади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида жорий йилнинг 21 ноябрь куни Озарбайжон Республикасининг нефть ва кимё соҳасидаги йирик компанияларидан бири “SOCAR”, Швецариянинг “SOCAR Trading SA” ҳамда Саудия Арабистонининг “Chemtrade LLC” компаниялари вакилларидан иборат делегация аъзолари иштирокида расмий учрашув ўтказилди.