Германиянинг “Linde” компанияси билан ҳамкорликда «Навоийазот” АЖда «Ҳавони тақсимлаш ускунасини ўрнатиш» лойиҳаси амалга оширилади

// 03 may 2023 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (345.8 KB)

Ўзбекистон-Германия форуми доирасида «Навоийазот» АЖ ва "Linde" компанияси ўртасида мажмуанинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларини қондириш учун «Навоийазот» АЖда «Ҳавони тақсимлаш ускунасини ўрнатиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшма корхона ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.

Мазкур лойиҳада “Линде” асосий инвестор — асосий акциядор — 51% ва лойиҳанинг асосий пудратчиси сифатида иштирок этади. Дастлабки ҳисоб китобларга кўра лойиҳа қиймати 90 миллион АҚШ долларини ташкил этади, у 800 минг м3 дан ортиқ газсимон кислород ва азот ишлаб чиқаришни кўзда тутади. Лойиҳани 2026 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида «Навоийазот» АЖ ҳудудида 1964 ва 1971 йилларда фойдаланишга топширилган мавжуд “Ҳавони тақсимлаш ускунаси” ўрнини замонавий ускуна эгаллайди ва мажмуа йилига 91 миллион кВт/соат электр энергиясини тежаш имконини беради.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, “Linde” компанияси саноат ва тиббий газларни ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири бўлиб, дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритади.

 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати