Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти фаолиятининг 2021 йилги якунлари ҳамда 2022 йилда амалга ошириладиган асосий вазифалар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.
Жорий йилнинг 27 декабрь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 14340 тонна 36050,0 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич паст бўлган яъни 24 декабрь куни 22191,6 млн. сўмлик 9411 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Жорий йилнинг 24 декабрь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 9411 тонна 22191,6 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 23 декабрь куни 26437,1 млн. сўмлик 10924 тонна минерал ўғитлар сотилган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш ва чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга ошириб келинмоқда. Аввало Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони талаблари асосида “Ўзкимёсаноат” АЖда Комплаенс хизмати ташкил этилди ва “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, амалга ошириладиган тадбирлар белгилаб олинди. Мазкур соҳада ҳамкорлик “KPMG” халқаро аудиторлик ташкилоти билан йўлга қўйилди.