Тармоқ янгиликлар

Мамлакатимиз кимё саноати тарихида илк бор “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган азотли минерал ўғитлар 3 млн. тоннадан ортди

// 24 dekabr 2021 йил

Бугун мамлакатимиз кимё саноати тарихида илк бор “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар томонидан 2021 йил бошидан буён ишлаб чиқарилаётган азотли минерал ўғитлар миқдори физик ҳолда 3 млн. тоннадан ортди. Натижада республика қишлоқ хўжалиги тўлиқ ва ўз вақтида минерал ўғитлар билан таъминланди ҳамда мамлакатимиз экспорт салоҳияти ошишига муносиб хисса қўшилди.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 23 декабрь санасидаги савдо якунлари

// 23 dekabr 2021 йил

Жорий йилнинг 23 декабрь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 10924 тонна 26437,1 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 22 декабрь куни 18958,9 млн. сўмлик 8589 тонна минерал ўғитлар сотилган.


Тайинлов

// 23 dekabr 2021 йил

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Абдуллаева Мадина Лутфиддин қизи тайинланди. М.Абдуллаева ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ёшлар етакчиси лавозимида фаолият юритган.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 22 декабрь санасидаги савдо якунлари

// 22 dekabr 2021 йил

Жорий йилнинг 22 декабрь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 8589 тонна 18958,9 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 21 декабрь куни 17171,7 млн. сўмлик 8085 тонна минерал ўғитлар сотилган.


“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ERP тизимини жорий этиш лойиҳаси менежери лавозимига танлов эълон қилади

// 22 dekabr 2021 йил

ERP тизимини жорий этиш лойиҳаси менежери номзодига қўйиладиган талаблар ва вазифалари