Жорий йилнинг 17 январь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 8111 тонна 25127,6 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 14 январь куни 26528,1 млн. сўмлик 8600 тонна минерал ўғитлар сотилган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти жамоаси иқтисод фанлари номзоди, профессор иқтидорли олим, раҳбар ва устоз, фидоий ва меҳнаткаш инсон Турсунпўлат Мирзамаҳмудовнинг 72 ёшида вафот этганлиги муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.
Жорий йилнинг 14 январь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 8600 тонна 26528,1 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 13 январь куни 26881,1 млн. сўмлик 9160 тонна минерал ўғитлар сотилган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан “Ватанни ҳимоя қилиш – фуқаролик бурчимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда ташкилот тизимидаги тармоқ корхоналари раҳбар-ходимлари видеоконференц алоқа орқали иштирок этди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида ташкил этилган ишлар ва ахборот каналлари орқали келган маълумотлар таҳлили натижасида ташкилот тизимида коррупциявий хавф-хатарлар қуйидаги 4 та йўналишда қайд этилаётганлигини кузатиш мумкин.