Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан тақдирлаш ҳақидаги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми Қарори билан «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК директори Мустафаев Жаҳонгир Ибодуллаевич “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими" фахрий унвони билан тақдирланди.
Таъкидлаш жоиз, қутлуғ байрам арафасида эътироф этилган юртдошларимиз орасида кимё саноати ходимлари ҳам борлиги қувонарли ҳолат.
«Ўзкимёсаноат» АЖ жамоаси Жаҳонгир Ибодуллаевични фахрий унвон билан табриклайди ва келгуси ишларига улкан зафарлар тилайди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати