Матбуот маркази

“Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” корхонасини модернизация қилиш лойиҳасининг биринчи босқичи ишга туширилди

// 28 dekabr 2020 йил

Бугун, 28 декабрь куни “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” корхонасида суперфосфат минерал ўғитини ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичи ишга туширилди. Лойиҳа доирасида йилига 350 минг тонна фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарилади ва маҳсулотнинг асосий қисми республикамиз қишлоқ хўжалиги эҳтиёжи учун йўналтирилади. Лойиҳа “Indorama Holdings BV” компаниясининг 30,0 млн. доллар миқдордаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари ҳисобига амалга оширилди.


“Навоийазот” АЖда ишлаб чиқарилиши бошланган карбамидни экспорт қилиш бўйича биринчи шартнома имзоланди

// 26 dekabr 2020 йил

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида “Қирғизистон ўғит етказиб берувчилар ассоциацияси” юридик шахслар уюшмаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.


“Навоийазот” акциядорлик жамиятидаги “Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш” мажмуасида илк карбамид маҳсулоти олинди

// 24 dekabr 2020 йил

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан 2016 йил сентябрь ойида “Навоийазот” акциядорлик жамиятида қурилиши бошланган “Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш” мажмуасида барча ишлар якунланиб, 2020 йил 23 декабрь куни илк карбамид маҳсулоти олинди.


Тайинлов

// 11 dekabr 2020 йил

Гулямов Сардор Алишерович “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Йиғма ахборот-таҳлил департаментининг Ҳужжатларни рўйхатга олиш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.


“Қўнғирот сода заводи” МЧЖда давлат тилида иш юритилиш ҳолати ўрганилди

// 11 dekabr 2020 йил

Мамлакатимиз кимё саноатида ўзига хос ўринга эга бўлган “Қўнғирот сода заводи” Ўрта Осиёда кальцийлаштирилган сода ишлаб чиқарувчи ягона корхонадир. Мазкур заводда маҳаллий хом-ашёлардан ишлаб чиқариладиган маҳсулот нафақат ички бозор эҳтиёжларини қоплайди, балки ташқи бозорга ҳам экспорт қилинади.