Матбуот маркази

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти барча ватандошларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги байрами билан муборакбод этади!

// 07 dekabr 2020 йил

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги энг асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Ушбу тарихий кунда барчангизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат тилаймиз. Юртимизда доимо тинчлик ва ҳотиржамлик барқарор бўлсин!


“Конституция – бахтимиз пойдевори”

// 07 dekabr 2020 йил

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан ташкилотнинг марказий аппарати ва тармоқ корхоналари ходимлари иштирокида видеоконференцалоқа орқали Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Конституция – бахтимиз пойдевори” мавзусида тадбир ўтказилди.


Д.И.Менделеев номидаги РКТУ Тошкент шаҳридаги филиали Васийлик кенгашининг йиғилиши ўтказилди

// 03 dekabr 2020 йил

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети Тошкент шаҳридаги филиали Васийлик Кенгашининг йиғилиши ўтказилди. Видеоконференцалоқа орқали ўтказилган йиғилишда Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети ректори А.Г.Мажуга, Тошкент шаҳридаги филиалнинг Ижрочи директори Ж.Т.Мирзамахмудов, Филиал директори С.Н.Филатов, университет ва филиал масъул ходимлари, Васийлик кенгаши аъзолари, “Indorama”, “Лукойл Ўзбекистон оперейтинг компани”, “Сибур холдинг” каби хориж компанияларнинг вакиллари ҳамда кимё ва нефть-газ корхоналари иштирок этди.


“Фарғонаазот” акциядорлик жамиятида ташкил этилган пресс-тур юзасидан видео баёнот

// 30 noyabr 2020 йил


Пресс-тур иштирокчилари “Фарғонаазот” АЖ фаолияти билан танишди

// 28 noyabr 2020 йил