“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз кимёгорлари номидан бутун Ўзбекистон халқини Янги 2018 йил билан муборакбод этиб, барчага тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва мустаҳкам соғлиқ тилайди. Жонажон Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши йўлидаги эзгу ишларингизда ҳамиша омад ёр бўлсин, азиз ҳамюртлар!
2017 йил январь-сентябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1866,3 млрд. сўмлик товар маҳсулот ҳамда 107,3 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 820,57 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 618,18 минг тонна азотли ўғитлар, 91,44 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 110,94 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22 ноябрь куни давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбари 23 ноябрь куни икки мамлакатнинг иқтисодий ва молиявий тузилмалари раҳбарлари, етакчи ишбилармонлари иштирокидаги Жанубий Корея –Ўзбекистон бизнес-форумида қатнашди.
“Ўзэкспомарказ”да “Made in Uzbekistan” деб номланган мамлакатимиз иқтисодий соҳа ютуқлари кўргазма-ярмаркаси иш бошлади. Кўргазма очилиш маросимида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари, маҳаллий ва чет эллик ишбилармонлар қатнашди.