Матбуот маркази

Кооперация алоқалари мустаҳкамланмоқда

// 04 may 2017 йил

«Ўзэкспомарказ»да қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари ҳамда экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш комплексларининг тармоқлараро саноат ярмаркаси очилди.


2017 йил январь-март ойларининг якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида

// 11 aprel 2017 йил

2017 йилнинг биринчи чорагида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 480,1 млрд. сўмлик товар маҳсулот ҳамда 26,6 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди.


Ўзбекистонда 2017 йилда Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 960 лойиҳа амалга оширилади

// 17 mart 2017 йил

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 26 декабрдаги “2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори маҳаллийлаштириш кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Қарор билан тасдиқланган дастурга мувофиқ, келгуси икки йилда мамлакатимизда 3 миллиард 400 миллион долларлик қарийб 1 минг 150 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.


Канада бизнес делегацияси Ўзбекистонда

// 15 mart 2017 йил

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида 14 март куни Канаданинг Россия ва Евроосиёдаги Ишбилармонлик ассоциацияси (CERBA) бошқаруви раиси Нейтан Хант билан учрашув бўлиб ўтди. Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов билан мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Канада ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланаётгани таъкидланди. Бугунги кунда мамлакатимизда Канада капитали иштирокидаги қарийб қирқ корхона фаолият юритмоқда.


Ўзбекистон йигирмадан зиёд давлатга кимё саноати маҳсулотларини экспорт қилмоқда

// 14 mart 2017 йил

Миллий матбуот марказида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти корхоналарининг 2016 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Мамлакатимиз етакчи иқтисодий тармоқларидан бири саналган кимё саноати мамлакатимиз иқтисодиётига ва унинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш қуввати Ўзбекистоннинг кимё маҳсулотларига бўлган ички талабини тўла таъминлаш ҳамда доимий асосда уларни экспорт қилиш имконини бераётир.