"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.в.б E. Коржиковнинг мурожаати

// 15 dekabr 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (53.9 KB)

Ҳурматли ҳамкасблар ва ҳамкорлар!

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти томонидан ҳам аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қабул қилинаётган янги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Коррупция сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий хавфли ҳодиса бўлиб, мансаб мавқеидан шахсий манфаатлар учун қасддан фойдаланишда ифодаланади. Бу замонавий дунёда турган глобал муаммолардан биридир. Бу ислоҳотлар ғоясини обрўсизлантиради, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштирокига салбий таъсир кўрсатади. 2017 йил 4 январда кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратди.

Бугунги кунда замонавий жамиятда коррупция турли кўринишларда намоён бўлади: пора олиш, ўзлаштириш, фирибгарлик, товламачилик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, ноқонуний хайрия қилиш. Лекин у қандай «шаклларни» эгалламасин, унинг моҳияти ва оқибатлари ҳам жамият учун ҳам, бутун жаҳон иқтисодиёти учун ҳам оғир ва зарарли бўлиб қолмоқда.

Коррупцияга қарши кураш натижа бериши учун барча одамларнинг хоҳиш-истаклари зарур.

Коррупция бор жойда ривожланиш бўлмайди, чунки коррупция ошкораликни бузади. Ўз навбатида, ошкораликнинг йўқлиги жамият  тараққиётига тўсқинлик қилади, ёлғоннинг гуллаб-яшнашига олиб келади. Шу муносабат билан таълим тизимида коррупциянинг мавжудлиги натижасида жамиятнинг муносиб аъзоси бўлмоқчи бўлган кўплаб ёшларнинг ўзига бўлган ишончи аста-секин йўқолиб, билим олишга  иштиёқи пасайиб, пировардида, ўз-ўзини тарбиялаш истаги йўқолиб, ёшлар меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар бўла олмайди, ҳаётда ўз ўрнини топмайди.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, тегишли қонун ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Уларнинг амалга оширилишини таъминлашда биргаликдаги ҳаракат қилиш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, бугунги кунда “Ўзкимёсаноат АЖнинг бевосита  раҳбарияти ва жамоати  томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида муросасиз муносабат ва кураш олиб борилмоқда. Жумладан, Жамият ходимларининг «Коррупцияга қарши сиёсат» «Одоб-ахлоқ кодекси», «Манфаатлар тўқнашувини бошқариш» низоми каби ички меъёрий ҳужжатлар талабларига қатъий амал қилишлари таъминланган.        

Хулоса ўрнида шуни таъкидлашни истардимки, ҳозирги кунда Республикамизда коррупцияга қарши курашиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Очиқликни таъминлаш барча соҳаларда иш сифатини ошириш, янги босқичга кўтариш имконини беради. Коррупцияга қарши курашиш учун жамоатчилик назорати механизмларини кучайтиришни таклиф қилмоқчиман. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ҳар бир соҳани коррупциядан тозалашимиз керак.

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти

бошқаруви раиси в.в.б  E. Коржиков