Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сонли «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Деҳқонобод калий заводи» АЖ устав капиталининг 51 фоиз ва ундан ортиқ миқдоридаги акциялар қўшимча чиқарилувини сотилиши назарда тутилган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан жамият Низомида белгиланган фаолият турларини амалга оширишда, тарғибот ва ахборот материалларида асосий индентификатор сифатида фойдаланиладиган замонавий, оригинал ва осон таниладиган логотипни яратиш учун ташкилотнинг энг яхши логотипи ва шиори учун танлов эълон қилинди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ иқтисодиёт ва молия бўйича бошқарув раиси ўринбосари лавозимига конкурс танлов эълон қилади.