Тендерлар ва танловлар

«Навоийазот» акциядорлик жамияти Корхона бошқаруви ахборот тизимини ( ЭРП ) дастурлаш ва жорий қилиш бўйича тендер эълон қилади.

// 13 aprel 2023 йил

​Тендер шакли: электрон Бошланғич баҳоси: 42 500 000 000 (қирқ икки миллиард беш юз миллион) сўм ҚҚСсиз.


Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс бошқармаси бош мутахассиси вакант лавозимига танлов эълон қилинади

// 09 fevral 2023 йил

Номзодга қўйиладиган талаблар: 30 ёшдан 35 ёшгача; Иқтисод, молия, молиявий кредит, юриспруденция соҳасида олий маълумот; Молия, иқтисод, аудит, назорат тафтиш, ғазначилик, давлат харидларини бошқариш ва юриспруденция соҳалари бўйича камида беш йиллик иш тажрибаси (молиявий назорат, ғазначилик ва давлат харидлари соҳаларида ишлаган бўлса устунлик берилади); Молиявий назорат, давлат харидлари, комплаенс назорат, ишлаб чиқариш билан боғлиқ соҳаларда камчиликларни текшириш, аниқлаш ҳамда текширув натижаларини ҳужжатлаштириш, замонавий фикрлаш, соҳа бўйича таклифлар бериш ҳамда уларни жорий этиш; Ўзбек тилини ёзма ва оғзаки нутқ учун эркин даражада билиши шарт. Рус ва инглиз тилларини билиши маъқулланади; Компьютер саводхонлиги, офис дастурларини мукаммал билиш.


"Деҳқонобод калий заводи" АЖ нинг 2023 йил ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сиқилган газда ҳаракатланувчи автотранспорт воситаларида юк ташиш хизмати

// 30 dekabr 2022 йил


“Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамияти тайёр маҳсулотларни ҳисобга олиш ва сотишни, RFID технологияси асосида маркировкалаш орқали, автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишга танлов эълон қилади.

// 26 avgust 2022 йил

Ахборот тизимини ишлаб чиқиш, амалга ошириш, такомиллаштириш ва кафолатли қўллаб-қувватлаш. Ахборот тизими техник шартларнинг талабларига жавоб бериши керак. “Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг барча корхоналарида тайёр маҳсулотларни маркировкалаш, маҳсулотларни жўнатиш ва тайёр маҳсулотлар ҳаракати, омборлар, тайёр маҳсулотларни савдоси, корпоратив ҳисоботи ва маълумотларни умумлаштиришни бошқариш учун модулларининг аппарат ва дастурий қисмларини жорий этиш зарур.


“Фарғонаазот” акциядорлик жамияти тайёр маҳсулотларни ҳисобга олиш ва сотишни, RFID технологияси асосида маркировкалаш орқали, автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишга танлов эълон қилади.

// 26 avgust 2022 йил

Ахборот тизимини ишлаб чиқиш, амалга ошириш, такомиллаштириш ва кафолатли қўллаб-қувватлаш. Ахборот тизими техник шартларнинг талабларига жавоб бериши керак. “Фарғонаазот” АЖнинг барча корхоналарида тайёр маҳсулотларни маркировкалаш, маҳсулотларни жўнатиш ва тайёр маҳсулотлар ҳаракати, омборлар, тайёр маҳсулотларни савдоси, корпоратив ҳисоботи ва маълумотларни умумлаштиришни бошқариш учун модулларининг аппарат ва дастурий қисмларини жорий этиш зарур.