Тармоқ янгиликлар

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Озарбайжон Республикасининг “SOCAR” компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқда

// 23 noyabr 2019 йил

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида жорий йилнинг 21 ноябрь куни Озарбайжон Республикасининг нефть ва кимё соҳасидаги йирик компанияларидан бири “SOCAR”, Швецариянинг “SOCAR Trading SA” ҳамда Саудия Арабистонининг “Chemtrade LLC” компаниялари вакилларидан иборат делегация аъзолари иштирокида расмий учрашув ўтказилди.


“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида фаол иштирок этмоқда

// 20 noyabr 2019 йил

“Ўзэкспомарказ”да жорий йилнинг 18-22 ноябрь кунлари ўтказилаётган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида иштирок этаётган “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти янги кооперацион шартномалар тузишни режалаштирмоқда.


“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида иштирок этади

// 16 noyabr 2019 йил

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо Вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан 2019 йил 18-22 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” МКМда ўтказиладиган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида “Ўзкимёсаноат” АЖ иштирок этади.


“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти «China International Import Expo» кўргазмасида иштирок этмоқда

// 08 noyabr 2019 йил

Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрида ўтказилаётган “China International Import Expo” кўргазмасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ўз экспортбоп маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.


“Ўзкимёсаноат” АЖ саноат корхоналарининг жорий йил 9 ойлик фаолияти якунлари сарҳисоб қилинди

// 05 noyabr 2019 йил

“Ўзкимёсаноат” АЖ саноат корхоналари томонидан 2019 йил январь-октябрь ойларида қиймати 5,5 триллион сўмдан зиёд бўлган товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 106,8%ни ташкил этди.