2019 йил 6 июлда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида азотли ўғитларни йирик ишлаб чиқарувчиси “Максам-Чирчиқ” АЖ маблағларига янгидан тикланган 2-та кўпқаватли уйлардаги хонадонларни аҳолига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
2019 йилнинг январь-март ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1636,8 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 120,6%ни ташкил қилди. Соф ҳолда 334,96 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 252,17 минг тонна азотли, 37,77 минг тонна фосфорли ва 45, 02 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди. Ҳисобот даврида биржа савдоларига физик ҳолда 1276,5 минг тонна минерал ўғит чиқарилди ва шундан 681,7 минг тоннаси сотилди.
2019 йил 14 март куни “Ўзкимёсаноат” АЖда жамият бошқаруви раиси О.Темиров “Air prodacts and chemicals” (АҚШ) корпорацияси президенти жаноб Сейфи Гасеми бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди.