2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 3,6 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 100,1 %ни ташкил қилди. Соф ҳолда 1061,11 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 769,44 минг тонна азотли, 128 минг тонна фосфорли ва 163,68 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди. Ҳисобот даврида биржа савдоларига физик ҳолда 2829,6 минг тонна минерал ўғит чиқарилди ва шундан 2011, 2 минг тоннаси сотилди.
2018 йилнинг январь-июль ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 3,3 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 101,6%ни ташкил қилди. Соф ҳолда 975,52 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 708.38 минг тонна азотли, 116,24 минг тонна фосфорли ва 150,9 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
2018 йилнинг январь-июль ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2,5 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 104,1%ни ташкил қилди. Соф ҳолда 694,04 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 780,5 минг тонна азотли, 92,0 минг тонна фосфорли ва 120,8 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
2018 йилнинг январь-июль ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2,2 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 105,2%ни ташкил қилди. Соф ҳолда 694,04 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 512,44 минг тонна азотли, 77,8 минг тонна фосфорли ва 103,8 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
2018 йил 29 июнь куни “Навоийазот” АЖда “Ўзкимёсаноат” корхоналарнинг инновацион ривожланиши” мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди. Унинг ишида Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳузуридаги мутасадди илмий-тадқиқот институтлар ва республика олий ўқув юртларнинг раҳбарлари ва етакчи олимлари, Германиянинг “Thyssen Krupp Industrial Solutions AG” ва “Maschinenfabrik Gustav Eirich GmbH” ҳамда Украинанинг “TECHNOCHIM” компаниялари мутахассислари, шунингдек “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарининг бош муҳандислари ва етакчи ходимлари иштирок этишди.