Иқтисодиётнинг барча тармоқларида, хусусан, кимё саноатида инновация ва ресурсларни мақбуллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда юқори талабга эга ва истиқболли технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш борасида амалий ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда.
2050-йилга келиб дунёда водород (H2) ишлаб чиқариш ҳажми 2024-йилга нисбатан тахминан 80% га ошиб, 14,3 миллион тоннага етиши мумкин. Бунда H2нинг асосий қисми метанни буғли риформинг қилиш (SMR) усули орқали ишлаб чиқарилади.
2025-йилнинг январ-июн ойлари давомида кимё корхоналари томонидан 9,4 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу саноатдаги юқори динамик ўсиш мамлакатнинг агросаноат мажмуаси эҳтиёжларини қондириш билан бирга, экспорт имкониятларини ҳам янада кенгайтирмоқда.