2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида ”Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 20,7 трлн сўмни ташкил этди. Бу белгиланган режага нисбатан 114,3 фоиз, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 110,2 фоиз ўсишни таъминлади.
“InnoWeek–2026” — Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида хотин-қизлар ўртасида ўтказилган “Ҳудуднинг энг яхши 100 та инновацион лойиҳаси” республика танловида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида фаолият юритаётган беш нафар олима аёлнинг инновацион ишланмалари турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилди.