Жорий йилнинг 31 октабр куни “Ўзкимёсаноат” АЖда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октабрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 595-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2022 йил 31 октябрь санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 июндаги ПҚ-4751-сонли ҳамда Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги №373-сонли қарорларида юклатилган вазифаларга мувофиқ, “Киберхавфсизлик маркази” ДУК, Давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати 2022 йил 3-чораги якуний натижалари бўйича рейтинг баҳолаш ўтказилди. Баҳолаш “Киберхавфсизлик маркази” ДУКнинг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланди.
Ҳисобот даврида жорий йилнинг август ойида Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи У.Д.нинг аризасига асосан “Ўзкимёсаноат” АЖ Комплаенс хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитлар экспорти билан боғлиқ коррупцион ҳолатларни бартараф этиш, мазкур соҳада ноқонуний фаолият олиб бораётган уюшган жиноий гуруҳнинг фирибгарлик, таъмагирлик ҳамда товламачилик жиноятларига чек қўйиш мақсадида тезкор фаол тадбир ўтказилди.
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон – Россия 3 таълим форуми ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон ва Россия томонидан 200 дан ортиқ олий таълим муассасалари раҳбарлари, ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари, вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этишмоқда. Таълим ва илм-фан ривожига алоҳида эътибор қаратувчи «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳам ушбу нуфузли тадбирда фаол қатнашмоқда. Форумда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Евгений Коржиков ҳам маъруза ўқиди.