“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2022 йил 21 ноябрь санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4805-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан кимёвий реагентлар 2022 йил 18 ноябрь куни Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 43-сонли ИДУМга ҳомийлик сифатида тақдим этилди. Унда «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖнинг бир гуруҳ ходимлари иштирок этишди.
Шунингдек, тадбир доирасида марказий аппарат ходимлари ўртасида ўтказилган «Менинг байроғим» эсселар танловининг тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Танловда 1-ўринни Ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, импорт харидларни оптималлаштириш ва жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув бўлими бош мутахассиси Мирзаева Мафтуна, 2-ўринни Сифатни бошқариш ва техник қайта жиҳозлаш бўлими бош мутахассиси Келдиёров Ҳусан, 3-ўринни эса жамият кутубхонаси ходими Кенгесбаева Улбўсинлар эгаллади.
"Ўзкимёсаноат" АЖда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан «Муқаддасдир Ватан байроғи» шиори остида марказий аппарат ходимлари ўртасида «Менинг байроғим» эсселар танлови бўлиб ўтмоқда.