Баҳодир Бахтиёрович Нормуратов “Деҳқонобод калий заводи” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари в.б лавозимига тайинланди. Тайинлов муносабати билан ўтказилган тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ Техник жиҳатдан тартибга солиш ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Р.Айходжаев, "Деҳқонобод калий заводи" АЖ бошқаруви раиси в.б Т.Зарипов, бошқарув раиси ўринбосарлари ҳамда таркибий бўлинма раҳбарлари иштирок этишди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Юридик бошқармаси етакчи юрисконсульти Хуршида Абдуллаева “Меҳнат ҳуқуқларимизни ўрганамиз” ҳуқуқий акцияси доирасида ўтказилган танловда фахрли 1-ўринни эгаллади. “Ўзкимёсаноат” АЖ жамоаси Хуршида Абдуллаевани мазкур муваффақият билан табриклайди!
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси кўмагида “Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига юқумли касалликларни олдини олиш соҳасида техник ёрдам кўрсатиш дастури” доирасида кўчма тиббий клиника фаолияти йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 26-июл куни Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали шифокорлари ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Махам-Чирчиқ” АЖ раҳбарияти билан ҳамкорликда жамиятнинг 120 нафар хотин-қизларининг саломатлигига эътибор қаратиш ва тиклаш учун корхона ҳудудида касалликларни эрта скринингдан ўтказиш мақсадида мобил маммографик комплекс жалб қилинган ҳолда, тор доирадаги мутахассислар ва умумий амалиёт шифокорлари ёрдамида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Жорий йилнинг 16-24 июль кунлари Швейцарияда бўлиб ўтган нуфузли Халқаро кимё олимпиадасида Ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишган эди. Бугун тонгда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан ташкил қилинган тадбирда ўқувчиларнинг ота-оналари ва яқинлари, улар таълим оладиган мактаблар вакиллари ҳамда устозлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Бугун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқарув раиси маслаҳатчиси - Хотин-қизлар кенгаши раиси С.М.Абдурахманова, "Махам-Чирчиқ" акциядорлик жамиятининг корхонанинг бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси М.Шорайимова иштирокида сайёр қабуллар ҳафталиги бошланди.