Жорий йилнинг 10 август куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали жами 7 421 тонна 24 171,0 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган куни бу кўрсаткич юқори бўлган, яъни 9-август куни 25 271,4 млн. сўмлик 7 182,0 тонна минерал ўғитлар сотилган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2023-йил 9-август санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
2023 йилнинг 9 август куни «Фарғонаазот» АЖнинг Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган омборида ёнғин келиб чиққан ва бу ҳақида ФВБга хабар берилган. Юзага келган ёнғин 5 та ёнғин-қутқарув экипажи томонидан соат 15:20 да ўчирилган. Жабрланганлар йўқ. Ёнғин пайтида омборда минерал ўғитлар мавжуд бўлмаган.
Президент Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафта Тошкент вилоятига ташрифи доирасида "Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида ҳам бўлди. Технопаркнинг умумий майдони 35,1 гектар бўлиб, биринчи босқичда 14 та корхона фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2023-йил 8-август санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.