“Меҳнат муҳофазаси билимдони” кўрик-танлови ўтказилди

// 02 may 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (629.03 KB)

“Деҳқонобод калий заводи” АЖда “28-апрел-Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” доирасида “Меҳнат муҳофазаси билимдони” кўрик-танлови ўтказилди.

Танловда жамият ходимлари ўзларининг билим ва салоҳиятини яна бир бор синаб кўришди. Қизғин ўтган баҳс якунларига кўра:

1-ўрин- Комилжон Сайдқулов, КЎИЧ 1-цехи майдаловчиси;

2-ўрин- Марям Норсафарова, Тоғ-кон мажмуаси, тоғ-кон бўлими техник ҳужжатларни юритиш бўйича техник; 

3-ўрин- Акмал Янгибаев,Электроцех катта навбатчи электромонтёри ҳамда Рустам  Жумаев, НЎА ва А цехи НЎА ва А бўйича чилангари эгаллади.

Ғолиблар диплом, пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.

“Деҳқонобод калий заводи” АЖ Матбуот хизмати