“Деҳқонобод калий заводи” АЖда “28-апрел-Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” доирасида “Меҳнат муҳофазаси билимдони” кўрик-танлови ўтказилди.
Танловда жамият ходимлари ўзларининг билим ва салоҳиятини яна бир бор синаб кўришди. Қизғин ўтган баҳс якунларига кўра:
1-ўрин- Комилжон Сайдқулов, КЎИЧ 1-цехи майдаловчиси;
2-ўрин- Марям Норсафарова, Тоғ-кон мажмуаси, тоғ-кон бўлими техник ҳужжатларни юритиш бўйича техник;
3-ўрин- Акмал Янгибаев,Электроцех катта навбатчи электромонтёри ҳамда Рустам Жумаев, НЎА ва А цехи НЎА ва А бўйича чилангари эгаллади.
Ғолиблар диплом, пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.
“Деҳқонобод калий заводи” АЖ Матбуот хизмати