2024 йилда полимер эмульсиялари жаҳон бозорининг ҳажми 31 миллиард долларни ташкил этди. 2034 йилга келиб у 60 миллиард доллардан ошиб кетиши кутилмоқда. 2025 йилдан 2034 йилгача бўлган даврда бозор ҳар йили ўртача 6,73% ўсиши мумкин. Бу ҳақда PR агентлиги ўзининг сўнгги ҳисоботида маълум қилди.
2024 йилда Осиё-Тинч океани минтақаси глобал бозорда 35% улуш билан етакчи позицияларни эгаллади. Бу миқдор пул ифодасида 10,8 миллиард долларни ташкил этиб, 2034 йилга келиб 21 миллиард долларга етиши мумкин. Бунда даврда минтақанинг ўртача йиллик ўсиш суръати 6,88% ни ташкил этади.
Прогноз даври мобайнида энг тез ўсадиган бозор — Шимолий Америка бўлиши кутилмоқда. Ўтган йили мазкур минтақанинг бозордаги улуши 31% ни ташкил қилган. Европа 26%, Лотин Америкаси 5%, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари эса 3% улушга эга бўлган.
Аввалроқ 2034 йилга келиб жаҳон пигмент дисперсиялари бозори 41,28 миллиард долларгача ўсиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати