"Ўзкимёсаноат" АЖ

2034 йилга келиб полимер эмульсиялари жаҳон бозори 60 миллиард долларга етиши мумкин

// 10 oktabr 2025 йил
https://pda.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/2034-yilga-kelib-polimer-emulsiyalari-zhahon-bozori-60-milli

2024 йилда полимер эмульсиялари жаҳон бозорининг ҳажми 31 миллиард долларни ташкил этди. 2034 йилга келиб у 60 миллиард доллардан ошиб кетиши кутилмоқда. 2025 йилдан 2034 йилгача бўлган даврда бозор ҳар йили ўртача 6,73% ўсиши мумкин. Бу ҳақда PR агентлиги ўзининг сўнгги ҳисоботида маълум қилди.

2024 йилда Осиё-Тинч океани минтақаси глобал бозорда 35% улуш билан  етакчи позицияларни эгаллади.  Бу миқдор пул ифодасида 10,8 миллиард долларни ташкил этиб, 2034 йилга келиб 21 миллиард долларга етиши мумкин. Бунда даврда минтақанинг ўртача йиллик ўсиш суръати 6,88% ни ташкил этади.

Прогноз даври мобайнида энг тез ўсадиган бозор — Шимолий Америка бўлиши кутилмоқда. Ўтган йили мазкур минтақанинг бозордаги улуши 31% ни ташкил қилган. Европа 26%, Лотин Америкаси 5%, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари эса 3% улушга эга бўлган.

Аввалроқ 2034 йилга келиб жаҳон пигмент дисперсиялари бозори 41,28 миллиард долларгача ўсиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

 

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати