Агрофос-Д, энтоликур, далатэ, энтолучо. Яна давом эттириш мумкин бўлган бу рўйхатда ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилувчи замонавий кимёвий воситаларнинг номлари келтирилган. Тез орада мамлакатимиз боғбону деҳқонларига ўзимизда ишлаб чиқариладиган шу каби препаратлар таклиф этила бошланади. Зеро, илгари маҳаллий кимё саноатимизда бу каби воситалар ишлаб чиқарилмас, 2003 йилдан буён Наманган вилоятидаги “Ифода агро кимё ҳимоя” масъулияти чекланган жамияти қишлоқ хўжалиги корхоналарини бундай маҳсулотлар билан хорижий компанияларнинг дистрибьютори сифатида четдан келтириб таъминлар эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 июнь куни Тошкент шаҳрида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2017 йил биринчи ярим йиллигида экспорт дастурининг ижроси, маҳаллий маҳсулотларни янги хорижий бозорларга сотиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини экспортга йўналтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқий билимини оширишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор ривожланиб, халқимиз фаровонлиги тобора юксалиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 26 декабрдаги “2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори маҳаллийлаштириш кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Қарор билан тасдиқланган дастурга мувофиқ, келгуси икки йилда мамлакатимизда 3 миллиард 400 миллион долларлик қарийб 1 минг 150 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида 14 март куни Канаданинг Россия ва Евроосиёдаги Ишбилармонлик ассоциацияси (CERBA) бошқаруви раиси Нейтан Хант билан учрашув бўлиб ўтди. Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов билан мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Канада ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланаётгани таъкидланди. Бугунги кунда мамлакатимизда Канада капитали иштирокидаги қарийб қирқ корхона фаолият юритмоқда.