Матбуот маркази

"Мен донорман" хайрия акцияси ўтказилди

// 16 fevral 2024 йил

Яхшилик чегара билмайди. Беморнинг саломатлиги ва ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшиш эса савобли иш. Ана шундай хайрли ташаббусда “Навоийазот”АЖ ходимлари ҳам фаол иштирок этишади. Қон ва унинг таркибий қисмларига ҳамиша эҳтиёж мавжуд. Кутилмаган фавқулодда ҳолатлар, бахтсиз ҳодисалар натижасида жабр кўрган ёки оғир хасталикдан азият чекаётган фуқароларни соғлом ҳаётга қайтаришда қон донорларининг саховати сув ва ҳаводек зарур.


"Максам-Чирчиқ" АЖда “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови ўтказилди.

// 16 fevral 2024 йил

"Максам-Чирчиқ" АЖда хотин-қизларнинг касблар ва ихтисосликларини чуқур ўрганишга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадини кўзлаган “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови ўтказилди.


“Инноватор аёл” кўрик-танлови бўлиб ўтди

// 16 fevral 2024 йил

“Деҳқонобод калий заводи” АЖда хотин-қизларни илм-фанга кенг жалб қилиш, жамиятнинг турли тармоқ ва соҳаларида илмий фаолият билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг янги ғоя ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳамда иқтидорли, интилувчан, фаол ва ташаббускор хотин-қизларни аниқлаш мақсадида “Инноватор аёл” кўрик-танлови ўтказилди.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 14 февраль санасидаги савдо якунлари

// 14 fevral 2024 йил

«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2024 йил 14 февраль санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.


Мирзо Бобур хотирасига ҳурмат бажо келтирилди

// 14 fevral 2024 йил

Заҳириддин Муҳаммад Бобур - нафақат ўзбек мумтоз адабиётида, балки жаҳон адабиётида ҳам ўз ўрнига эга бўлган буюк шоирларимиздан бири. Қисқа умри давомида у наср ва назмда ҳам бирдек асарлар битиб, баракали ижод қилган. Унинг тарихчи олим, зукко адиб ва дилбар шоир сифатида қолдирган адабий мероси бебаҳодир. Унинг биргина "Бобурнома" йирик асари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган ва бу ишлар ҳамон давом этмоқда.