“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан 1-октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Доим эъзоздасиз, азиз устозлар” мавзусида тадбир ташкил этилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан “Ватанпарварлик, фидойилик, садоқат – энг олий бурчимиздир!” мавзусида тадбир ташкил этилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан жамият Низомида белгиланган фаолият турларини амалга оширишда, тарғибот ва ахборот материалларида асосий индентификатор сифатида фойдаланиладиган замонавий, оригинал ва осон таниладиган логотипни яратиш учун ташкилотнинг энг яхши логотипи ва шиори учун танлов эълон қилинди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот хизмати Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш Давлат қўмитаси веб-сайтида “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибига кирувчи корхоналарда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат экологик назорати амалга оширилди” сарлавҳали ахборотга муносабат билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш Давлат қўмитаси веб-сайтида “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибига кирувчи корхоналарда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат экологик назорати амалга оширилди” сарлавҳали ахборот чоп этилди. Ушбу ахборот республиканинг бошқа сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқларида ҳам ёритилди. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади.