Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди, шу жумладан Янгиер шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилган аммиак ва карбамид заводи қурилиши майдонида бўлди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот-хизмати 2019 йил 25 январ куни соат 11:00 республика босма ва электрон ОАВ вакиллари учун 2018 йил якуни бўйича кимё тармоғи корхоналари фаолияти натижалари тўғрисида матбуот-анжуман ўтказилишини хабар қилади. Ўзбекистон журналистлари ҳамжамияти ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ ўртасида ўзаро манфаатли мулоқот ўрнатилишининг аҳамиятини назарда тутиб, “Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот-хизмати таҳририят вакилилларини ушбу тадбирда иштирок этиш учун таклиф қилади ва матбуот-анжуман иштирокчилари рўйхатини тузиш мақсадида вакиллар исми-шарифи ҳамда боғланиш телефони бўйича маълумотни жорий йил 24 январ соат 18:00-гача 78-140-74-26 телефон рақами ёки z.roziev@uks.uz электрон манзил орқали хабар қилишингизни сўраймиз. Матбуот-анжуман қуйидаги манзилда ўтказилади - Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 38.
2018 йил якуни билан “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 4,17 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 1170,77 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 847,98 минг тонна азотли ўғитлар, 140,38 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 182,41 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.