“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ташкилот тизимидаги “Аммофос-Максам” АЖ фаолияти ҳақида ижтимоий тармоқдаги каналлардан бирида корхонада узоқ йиллар ишлаган аёлларни ҳеч қандай тўловларсиз ноқонуний равишда ишдан бўшатилганлиги тўғрисидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади. Шунингдек, видеода акс этган ҳеч бир ишчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаган.
Жорий йилнинг 4 июнь куни соат 22:16да “Талимаржон” ИЭС энергоблоки авариявий ҳолатда тўхтаганлиги сабабли “Ўзкимёсаноат” АЖга қарашли “Деҳқонобод калий заводи” АЖ объектларида электр узилиши кузатилди. Натижада жамиятнинг тоғ-кон ва қайта ишлаш мажмуаларининг асосий ишлаб чиқариш қурилмалари иш фаолияти 5 июнь соат 00:24гача тўхтаб қолди. Бундан ташқари жамиятни сув билан таъминлайдиган сув насослари ҳам тўлиқ тўхтади. Корхона мутахасисилари томонидан юзага келган ҳолат бартараф этилиши натижасида 5 июнь соат 05:43да сув таъминот қайта тикланди ҳамда корхона ўз иш фаолиятини бошлади.
Жорий йилнинг 4 июнь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 10031 тонна 24898,8 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 3 июнь куни 20190,8 млн. сўмлик 7702 тонна минерал ўғитлар сотилган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан ташкилот тизимидаги янги корхоналардан бири “Tashkent Polymer Syntez” масъулияти чекланган жамияти фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни ҳамда маҳсулотлар билан яқиндан таништириш мақсадида Юқори Чирчиқ туманига пресс-тур ташкил этилди.