Матбуот маркази

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тизим корхоналари Комплаенс хизматлари томонидан 2022 йил III чорак мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан БРИФИНГ ўтказилди

// 26 oktabr 2022 йил

Ҳисобот даврида жорий йилнинг август ойида Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи У.Д.нинг аризасига асосан “Ўзкимёсаноат” АЖ Комплаенс хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитлар экспорти билан боғлиқ коррупцион ҳолатларни бартараф этиш, мазкур соҳада ноқонуний фаолият олиб бораётган уюшган жиноий гуруҳнинг фирибгарлик, таъмагирлик ҳамда товламачилик жиноятларига чек қўйиш мақсадида тезкор фаол тадбир ўтказилди.


Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Ўзбекистон – Россия 3 таълим форумида «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳам фаол қатнашмоқда

// 26 oktabr 2022 йил

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон – Россия 3 таълим форуми ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон ва Россия томонидан 200 дан ортиқ олий таълим муассасалари раҳбарлари, ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари, вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этишмоқда. Таълим ва илм-фан ривожига алоҳида эътибор қаратувчи «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳам ушбу нуфузли тадбирда фаол қатнашмоқда. Форумда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Евгений Коржиков ҳам маъруза ўқиди.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 25 октябрь санасидаги савдо якунлари

// 26 oktabr 2022 йил

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2022 йил 25 октябрь санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 24 октябрь санасидаги савдо якунлари

// 24 oktabr 2022 йил

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2022 йил 24 октябрь санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.


#ОАВ биз ҳақимизда - «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ

// 24 oktabr 2022 йил

«Биринчи резинотехника заводи» МЧЖда «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарининг давлат тили маслаҳатчилари, хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раислари ҳамда ёшлар етакчилари иштирокида сайёр семинар-тренинг ўтказилди.