“Ўзбекистон-2030” стратегиясида экологик жиҳатдан хавфсиз ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича устувор вазифалар белгиланган.
Айни пайтда яшил энергетика табиий ресурслардан самарали фойдаланиш орқали экологик хавфсизликни таъминлаш ва иқтисодий тежамкорликка эришишнинг муҳим шартларидан бирига айланди. Мазкур йўналишда амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳалар аҳоли ва саноат корхоналарига ҳамёнбоп нархда электр энергиясини етказиш имконини беради.