«Ўзкимёсаноат» АЖда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича «Долзарб 30 кун» тадбири доирасида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда соҳа мутахассислари томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан муҳим маълумотлар тақдим этилди.
Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида 2022-2023 ўқув йили учун биринчи кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда. Бугун абитуриентлар кимё фанидан тест топширишмоқда. Юқори натижаларни қўлга киритган абитуриентлар имтиҳоннинг иккинчи босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлишади.
Тўлқин Эргашевич Зарипов “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Т.Зарипов "Деҳқонобод калий заводи" акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Фаррух Ҳамзаевич Самадов “Навоийазот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ф.Самадов "Қизилқум фосфорит комплекси" масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида фаолият юритган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2023 йил 15-июнь санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.