“Максам-Чирчиқ” акциядорлик жамиятида тайёр маҳсулотларни ҳисобга олиш ва сотишни, RFID технологияси асосида маркировкалаш орқали, автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишга танлов эълон қилади

// 18 may 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (53.79 KB)

1. Танлов мавзуси:

“Максам-Чирчиқ” АЖ корхоналарида тайёр маҳсулотларни хисобга олиш ва сотишни, RFID технологиями асосида маркировкалаш оркали, автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2. Ишлар/хизматлар мазмуни:

Ахборот тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, такомиллаштириш ва кафолатли қўллаб-қувватлаш. Ахборот тизими техник шартлари талабларига жавоб бериши керак.

“Максам-Чирчиқ” АЖнинг барча корхоналарида тайёр маҳсулотларни маркировкалаш, маҳсулотларни жўнатиш ва тайёр маҳсулотлар ҳаракати, омборлар, тайёр маҳсулотлар савдоси, ҳисобот ва маълумотларни умумлаштиришни бошқариш учун модулларнинг аппарат ва дастурий қисмларини жорий этиш зарур.

3. Танлов таклифларини юбориш тартиби тўғрисида маълумот:

Таклифлар биржа платформаларида https://etender.uzex.uz/lot/90225 манзили орқали қабул қилинади.

Техник таклифлар 19.05.2022 йил санасидан 28.06.2022 йил санасигача қабул қилинади.

Манзил: «MAXAM-CHIRCHIQ» АЖ, 111708 Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Тошкент кўчаси, 2.

Телефон:  +998 70 715-15-75, +998 70 715-25-20

4. Компанияга қўйилган талаблар:

  • Ташкилот юқорида кўрсатилган хизматларни амалга ошириш учун барча зарур лицензия ва сертификатларга эга бўлиши керак;
  • Камида 3 мижозларидан ижобий тавсиялар бериш;
  • Камида 3 йил давомида ушбу хизматлар бозорида тажрибага эга бўлиш;
  • Шу каби ишланмалар ва уларнинг тадбиқ этилганлиги ҳақида маълумот бериш;
  • Юридик ва бухгалтерия ҳужжатларини бериш ва олиш ҳуқуқига эга бўлган Тошкент шаҳридаги офиснинг мавжудлиги;
  • Банкротлик ва суд жараёнида эмаслиги.

5. Кафолат талаблари:

  • Хизматларни ўз вақтида тўғри бажариш кафолати;
  • Иш қабул қилингандан сўнг камида 12 ой давомида хизмат кўрсатиш кафолати.

6. Энг яхши таклифларни аниқлашда буюртмачи томонидан фойдаланиладиган мезонлар:

  • Функционал имкониятлар;
  • Сифат;
  • Қиймат;
  • Хизмат кўрсатиш муддатлари;
  • Хизмат кўрсатиш кафолати.