«Ўзкимёсаноат» АЖ иқтисодиёт ва молия бўйича бошқарув раиси ўринбосари лавозимига конкурс танлов эълон қилади.
Талаблар:
- олий махсус (иқтисодчи ёки муҳандис-иқтисодчи) таълимга эга бўлиш;
- шунга ўхшаш лавозимда банк ёки молия соҳасида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиш;
- 45 ёшдан ошмаслиги лозим;
- замонавий корпоратив бошқарув усуллар билимига эга бўлиш;
- хорижий компаниялар билан музокаралар олиб бориш, республика молия органлари, тегишли вазирлик, идоралар билан хамкорликда жамият манфаатларидан келиб чиққан ҳолда иш олиб бориш;
- хизмат сафарларига бориш (возможность поездок в командировки);
- ўзбек, рус ҳамда хорижий тилларни билиш (инглиз тили мақсадга мувофиқ).
Аризани топшириш муддати 02.03.2017 йилгача.