“Ўзкимёсаноат” АЖ Комплаенс хизмати бошлиғи вакант лавозимига танлов эълон қилади

// 25 iyul 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (73.06 KB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ Комплаенс хизмати бошлиғи вакант лавозимига очиқ танлов эълон қилади. Очиқ танловда қатнашиш учун номзодлардан анкета-резюме ва шахсий ҳужжатлар (диплом нусхаси, паспорт нусхаси, меҳнат дафтарчаси нусхаси ва расм) n.mamedova@uks.uz почта манзили орқали 2022 йил 25 июлдан 2022 йил 5 августга қадар қабул қилинади.

“Ўзкимёсаноат” АЖда номзоднинг юборилган анкета-резюмеси ижобий хулоса уйғотса, анкета-резюмеда кўрсатилган телефон рақами ёки электрон почта манзили орқали боғланилади.


Танлов 3 босқичда ўтказилади:

Биринчи босқич

Номзодлар юборган анкета-резюмелари ва ҳужжатлар тегишли масъуллар иштирокида танлов эълон қилинган лавозимнинг малакавий ва қўшимча лавозим талабларига мос келиши бўйича ўрганиб чиқилади ҳамда сараланади. Вакант лавозимга мос келган номзодлар кейинги босқич – тест синовларига таклиф этилади.

Иккинчи босқич

Тест синовларини “Ўзкимёсаноат” АЖнинг Тошкент шаҳридаги маъмурий биносида ўтказиш режалаштирилган. Тест синови соҳа бўйича ҳамда номзодларнинг Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилигини, молиявий назорат, комплаенс назорат, иқтисодий ва бошқарув билимлари, рус ва инглиз тилларини билиш даражасини, мантиқий фикрлаш, тарих бўйича билимларини бирламчи баҳолаш учун ўтказилади. Тест синовларидан минимал ўтиш бали – 70 балл. Синов жараёнлари видеотасвирга олинади.

Учинчи босқич

 Тест синовларидан энг юқори балл тўплаган номзодлар билан “Ўзкимёсаноат” АЖ тегишли масъуллари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари иштирокида онлайн шаклда суҳбат ўтказилади.


“Ўзкимёсаноат” АЖ Комплаенс хизмати бошлиғи вакант лавозимига қўйиладиган талаблар

Вазифалари, функционал мажбуриятлари:

  • жамият фаолияти, шунингдек, унинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти учун қўлланиладиган коррупцияга қарши қонун ҳужжатлари талабларини таҳлил қилиш;
  • коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги энг яхши амалиётларни доимий таҳлил қилиш, шу жумладан, миллий ва халқаро тавсиялар асосида Жамият ички ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
  • жамиятда коррупция хавф-хатарларини баҳолаш методологиясига мувофиқ коррупцион хавф-хатарларни баҳолаш, Жамиятнинг коррупция хавф-хатарлари харитасини тузиш ва уни барча манфаатдор томонлар билан муҳокама қилиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш;
  • соҳага оид материалларни тайёрлаш ва Жамиятнинг расмий веб-сайтидаги “Коррупцияга қарши кураш” бўлимида ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига жойлаштириш ва маълумотларни янгилаш ишларини назорат қилиш;
  • ҳар чоракда Жамиятнинг ички қоидаларга мувофиқ ходимларнинг ички тартиб- интизомни бажариш ҳолати, коррупция хавфи юқори соҳаларда, шу жумладан, битимлар ва тўловлар мониторингини назорат қилиш;
  • жамиятда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот бериш ва ушбу натижаларни манфаатдор шахсларга етказиш, шу жумладан, бошқарув органлари (Бошқарув ва Кузатув кенгаши) мажлисларида тақдим этиш;
  • давлат томонидан илгари сурилган коррупцияга қарши курашиш дастурлари доирасида Жамиятга юклатилган вазифаларнинг бажарилишини мониторинг ва назорат қилиш.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

  • 30 ёшдан 55 ёшгача бўлганларга устуворлик берилади;
  • Иқтисод, молия, техника, юриспруденция соҳасида олий маълумот;
  • Молия, иқтисод, аудит, назорат тафтиш, юриспруденция ва тезкор фаолият соҳалари бўйича камида беш йиллик иш тажрибаси (тезкор фаолият соҳаларида ишлаган бўлса устунлик берилади);
  • Молиявий назорат, комплаенс назорат, ишлаб чиқариш билан боғлиқ соҳаларда камчиликларни текшириш ҳамда текширув натижаларини ҳужжатлаштириш, замонавий фикрлаш, соҳа бўйича таклифлар бериш ҳамда уларни жорий этиш;
  • Ўзбек тилини ёзма ва оғзаки нутқ учун эркин даражада билиши шарт. Рус ва инглиз тилларини билиши маъқулланади.
  • Компьютер саводхонлиги, офис дастурларини мукаммал билиш;

Ҳамкорлик шартлари:

  • Бандлик шакли: Офисда/тўлиқ бандлик;
  • Иш тартиби (бошланиш вақти, тугаш вақти, иш хафтасини давомийлиги, дам олиш кунлари): 09:00 дан 18:00 гача. Душанба-жума.
  • Меҳнат қонунчилиги доирасида иш вақтидан ташқари ишга жалб этилиши мумкин;
  • Синов муддати 3 ой;
  • Узоқ муддатли хизмат сафарларига тайёрлик.

Қўшимча талаблар:

  • Коррупцияга қарши курашиш бўйича сертификатларнинг мавжудлиги;
  • Масъулиятлилик, виждонлилик, самарадорлик, тиришқоқлик, стрессга чидамлик;
  • Номзодлар молия ва назорат идораларида ишлаб чиқариш соҳаларида кўпроқ ишлаган бўлиши керак;
  • Номзодларга чекловлар:
    •  тегишли маълумотнинг етишмаслиги;
    •  тавсия этилган лавозимда тажрибанинг етишмаслиги;
    •  соғлиқнинг қониқарсиз ҳолати (ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган сурункали касалликлар);
    •  иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ судланганлик.

Маълумотнома нусхасини юклаб олиш