Ҳурматли қишлоқ хўжалик маҳсулотлар етиштирувчилари бўлган фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва таморқа эгалари Сизлар учун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан янгилик, 28 апрелдан бошлаб аммофосни арзонлаштирилган нархда биржа савдоларидан ҳарид қилишингиз мумкин.
Куни кеча ижтимоий тармоқдаги каналларнинг бирида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти фаолиятига дахлдор масала юзасидан хабар эълон қилинди. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади.
Султанов Бобур Изатуллаевич – “Ўзкимёсаноат” АЖ Корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Тайинловга қадар Б.Султонов “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг Импорт ва ҳаридлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишга ҳамда ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирларни янада самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ҳужжат айланиши (хат ва ёзма мурожаатларни қабул қилиш)ни вақтинча электрон шаклда амалга оширишини маълум қилади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти барча ватандошларимиз ва юртимиз мехмонларини “Наврўз” умумхалқ байрами билан муборакбод этади! Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!