“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг янги тартибида ҳақида маълум қилади

// 31 mart 2020 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (48.66 KB)

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишга ҳамда ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирларни янада самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ҳужжат айланиши (хат ва ёзма мурожаатларни қабул қилиш)ни вақтинча электрон шаклда амалга оширишини маълум қилади.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раиси ва ўринбосарларининг  юридик ва жисмоний шахсларни бевосита қабул қилиши ҳам вақтинча тўхтатилади.

Шу муносабат билан барча мурожаатлар қуйидаги шаклда қабул қилинади:

Ишонч телефон рақами: (78) 140-74-48;

Девонхона телефон рақами: (78) 140-74-59;

Электрон почта манзили: uzkimyosanoat@uks.uz

E-xat манзили: uzkimyosanoat@exat.uz