2018 йил 15 февралда “Максам-Чирчик” акциядорлик жамиятида кимё саноатининг инновацион ривожланишининг долзарб масалалари бўйича тармоқ семинар ўтказилди. Ушбу тадбир кимё саноатини ривожлантириш юзасидан узоқ муддатли концепциясини тайёрлаш доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ техник сиёсати Бош бошқармасининг инновация технологияларни жорий этиш бўлими томонидан ташкил қилинди ҳамда семинар иштирокчилари кимё саноатининг истиқболи бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
2017 йил якуни билан “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2,7 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 1,14 млн. тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 854,81 минг тонна азотли ўғитлар, 119,09 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 168,0 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
2017 йил январь-сентябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1866,3 млрд. сўмлик товар маҳсулот ҳамда 107,3 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 820,57 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 618,18 минг тонна азотли ўғитлар, 91,44 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 110,94 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
2017 йил 10 сентябр куни “Ўзкимёсчаноат” бошқаруви раиси Абдухашим Абдуллаев Ўзбекистонга ишчи ташриф буюрган «China Poly Group» (ХХР) компания вице-президенти жаноб Ванг Лин бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Ўтказилган учрашувда томонлар томонидан “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда «China Poly Group» компанияси ўртасида ўрнатилган узаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласи юзасидан фикрлар алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг топшириғига биноан Тошкент вилоятининг “Ангрен” ЭИЗда қўрилаётган резинотехника буюмлар заводида Мустақиллик кунининг 26чи йилига бағишлаб автомобиль шиналарнинг биринчи тажриба партияси ишлаб чиқарилди.