Тармоқ янгиликлар

“Ўзкимёсаноат” АЖда ўтказилган учрашув

// 13 sentabr 2017 йил

2017 йил 10 сентябр куни “Ўзкимёсчаноат” бошқаруви раиси Абдухашим Абдуллаев Ўзбекистонга ишчи ташриф буюрган «China Poly Group» (ХХР) компания вице-президенти жаноб Ванг Лин бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Ўтказилган учрашувда томонлар томонидан “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда «China Poly Group» компанияси ўртасида ўрнатилган узаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласи юзасидан фикрлар алмашилди.


Биринчи автомобиль шиналар ишлаб чиқарилди

// 30 avgust 2017 йил

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг топшириғига биноан Тошкент вилоятининг “Ангрен” ЭИЗда қўрилаётган резинотехника буюмлар заводида Мустақиллик кунининг 26чи йилига бағишлаб автомобиль шиналарнинг биринчи тажриба партияси ишлаб чиқарилди.


Кимё саноати ривожлантириш дастури тўғрисида

// 28 avgust 2017 йил

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августда тармоқни янада диверсификация қилиш мақсадида 2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш Дастури тасдиқланди. Унга кўра ушбу давр ичида 3,1 млрд. долларлик 43 инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган.


2017 йил январь-июнь ойларининг якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида

// 24 iyul 2017 йил

2017 йилнинг биринчи ярмида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1155 млрд. сўмлик товар маҳсулот ҳамда 61,4 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 523,7 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 393,48 минг тонна азотли ўғитлар, 58,48 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 71,74 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.


Шавкат Мирзиёев: импорт қилинаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш - энг муҳим масала

// 21 iyul 2017 йил

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Ангрен шаҳрига ташриф буюрди. Тошкент вилоятида кимё саноати, нефть-кимё, қора ва рангли металлургия, электротехника, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш каби замонавий саноат тармоқлари яхши ривожланган.