Мазкур йўналишда “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарининг 2024-2025-йил куз-қиш мавсуми давомида барқарор ишлаши ва Энергетика хавфсизлиги даражасини ошириш борасидаги ишларни кучайтириш, ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш эвазига энергия самарадорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда.
“9-декабр – Халқаро коррупцияга қарши кураш” куни муносабати билан жорий йилнинг 25-ноябридан 20-декабр санасига қадар “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхонларида Аксилкоррупция ойлиги эълон қилинди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2024-йил 28-ноябр санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Осиё тараққиёт банки томонидан Тошкент вилоятида энергетика ва кимё саноатида фаолият юритувчи хотин-қизлар учун Гендер стратегияси ва 2025 йил ҳаракатлар режасини ишлаб чиқариш мақсадида 3 кунлик ўқув семинари ташкил этилди.