20 ноябрь куни Хитойнинг энг йирик шина ишлаб чиқарувчиси Shandong Linglong Tire Co., Ltd. ва “Bars” бренди остида шина ишлаб чиқарувчи “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ ўртасида заводни “General Motors” корпорацияси стандартларига мувофиқ сертификатлашга техник кўмак бериш ва омолагация ишларини амалга ошириш бўйича 4 йил муддатга шартнома имзоланди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти “Maxam-Chirchiq” АЖ ташкил топганлигининг 80 йиллик юбилей байрами билан табриклайди
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Кузатув Кенгашининг йиғилиш баённомасига асосан “Ўзкимёсаноатлойиҳа” АЖ Бош директори вазифасини бажарувчи этиб Қосимов Зафарбек Илзатович тайинланди.
“Ўзкимёсаноат” ациядорлик жамияти ягона акциядорининг қарорига мувофиқ, Мирзамахмудов Жўрабек Турсунпўлатович Бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти раҳбарияти “Navoiyazot” AЖдаги инвестицион лойиҳалар ижроси жумладан, корхонадаги аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш комплексида олиб борилаётган сўнгги тайёргарлик ишлари билан танишди. Шу ернинг ўзида Япониянинг “Mitsubisi Heavy Industries” ҳамда “Mitsubisi Corporation” компанияларининг ишлаб чиқаришдаги масъуллари билан лойиҳани ишга тушириш-созлаш ишларини янада жадаллаштириш бўйича музокаралар ўтказилди. Шундан сўнг аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш раҳбар-ходимлари билан комплекс кўздан кечирилди ҳамда илк маҳсулот олиш ишларини тезлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Ҳозирги кунда келишилган графикка асосан аммиак ишлаб чиқариш қисмида табиий газ етказиб бериш бошланди ва тегишли технологик қурилмаларда созлаш ишлари олиб борилмоқда.