Жорий йилнинг 31 май куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 11083 тонна 26345,9 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 28 май куни 40153,1 млн. сўмлик 16678 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Жорий йилнинг 28 май куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 16678 тонна 40153,1 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 27 май куни 35845,6 млн. сўмлик 15604 тонна минерал ўғитлар сотилган.
27 май куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали янги биносининг тантанали очилиш маросимини ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувахитов, Россия Федерацияси Президенти Адмистрацияси бошқарма бошлиғининг ўринбосари А.Рыбаков, Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов ва “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раиси Ж.Мирзамаҳмудов, Россия фан ва олий таълим вазирининг ўринбосари Д.Афанасьев, Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор елчиси О.Мальгинов, Россия Федерацияси делегацияси аъзолари, ташкилот тизимидаги корхоналар раҳбарлари, талаба-ёшлар ва оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Россия Федерацияси Президенти Администрациясининг вакиллари, Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги раҳбарияти ва олий таълим муассасаларининг ректорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти раҳбар-ходимлари, ташкилот тизимидаги корхоналар раҳбарлари, талаба-ёшлар ва оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этди.
Жорий йилнинг 26 май куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 12631 тонна 31698,2 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 25 май куни 38670,9 млн. сўмлик 15357 тонна минерал ўғитлар сотилган.