Тармоқ янгиликлар

«Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида учрашув ташкил этилди

// 17 sentabr 2024 йил

Учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита ходими Нуриллахон Мукаррамхонов, жамият раҳбарияти ҳамда ходимлари иштирок этишди. Унда маънавий таҳдидларга қарши курашиш, салбий иллатларнинг олдини олиш, турли ёт ғояларга қарши иммунитет ҳосил қилиш масалалари муҳокама қилинди.


Ёшлар ва маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилди

// 17 sentabr 2024 йил

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш ва маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳи томонидан «Ўзкимёсаноат» АЖга бириктирилган оғир тоифадаги ёшлар ва маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилди.


Меҳнат муҳофазаси бўйича мулоқот ташкил этилди

// 17 sentabr 2024 йил

Корхонанинг аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуасида меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш бўйича тарғибот тадбири ташкил этилди.


«Ўзкимёсаноат» АЖ хотин-қизлари ўртасида «Хон атлас» фестивали ўтказилди

// 13 sentabr 2024 йил

Маълумки, республикамизда миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни оммалаштириш, уларни мазмуман бойитиш, халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одат ва анъаналарини намоён этиш ва ўзбекона кийиниш маданиятини тарғиб этиш мақсадида «Хон атлас» фестивали ўтказилмоқда.


«Корея-Ўзбекистон илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти кимё-технология инновация марказини ташкил этиш» лойиҳаси доирасида шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.

// 13 sentabr 2024 йил

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни «Ўзкимёсаноат» АЖда «Корея-Ўзбекистон илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти кимё-технология инновация марказини ташкил этиш» лойиҳаси доирасида лойиҳа бош пудратчиси билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.