Жаҳон кимё саноати хабарлари: электр энергиясисиз ҳаводан сувни самарали олиш усули топилди

// 04 dekabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (116.8 KB)

Халқаро кимёгарлар жамоаси органик кристаллар ёрдамида сув буғидан электр энергиясисиз сув йиғиб олувчи композит материал ишлаб чиқди. У ингичка ипларга ўхшайди.

Чучуклаштириш истеъмол ва саноатда қўлланиладиган сув олишнинг асосий усулларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу жараён, ҳатто буғдан сувнинг оддий тузсизланган конденсациясини олиш ҳақида гапирадиган бўлсак ҳам, катта энергия сарфини талаб қилади.

Профессор Пансе Наумов  бошчилигидаги кимёгарлар жамоаси муқобил ёндашувни таклиф қилди ва уни амалга ошириш учун «ақлли» кристалларни ишлаб чиқди. 

Бунга олимларни қурғоқчил ҳудудлар ўсимликлари ва ҳайвонлари илҳомлантирган. Айрим чўл ҳашаротлари ва калтакесаклари эволюция жараёнида гидрофил ва гидрофобик зоналарни мужассамлаштирган махсус сиртни ҳосил қилган. 

Гидрофил қисм сувни ўзига тортади ва у томчи бўлиб тўпланади. Бу ҳайвонларга йилига бир сантиметрдан кам ёғингарчилик тушган жойларда ҳам ҳаводан намлик тўплаш имконини беради.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати